Спорт | 12:32 / 08.09.2016
13021
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бокс терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8-11 сентябрь кунлари давомида Россиянинг Омск шаҳрида бўлиб ўтадиган Алексей Тишченко номидаги халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берган.

Мусобақада Ўзбекистондан 7 нафар спортчи иштирок этмоқда: Мироншоҳ Ибрагимов (49 кг), Ҳасанбой Латибохунов (- 52 кг), Сулаймон Латипов (- 56 кг), Улуғбек Дўсмуродов (-60 кг), Элёр Норалиев (-64 кг), Сардор Ёрмуҳамедов (-91 кг) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг). Жамоа мураббийи Азиз Шарипов.

Мусобақада Ўзбекистон вакилларидан ташқари, Хитой, Мўғулистон, Афғонистон, Арманистон, Қозоғистон ва Россиядан 80 нафарга яқин боксчилар куч синашади. Шунингдек, Омск терма жамоаси алоҳида жамоа сифатида қатнашади. Мусобақа ҳакамлари халқаро тоифадаги AIBA ҳакамлари бўлиб, улар орасида ўзбекистонлик Ўктам Бозоров ҳам бор.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид