Спорт | 11:18 / 11.09.2016
9229
1 дақиқада ўқилади

US Open. Ангелика Кербер АҚШ Очиқ чемпионатларидаги илк совринини қўлга киритди

Германиялик теннисчи Ангелика Кербер АҚШ Очиқ чемпионати финалида чехиялик Каролина Плишковани мағлуб этиб, турнирдаги илк чемпионлигини нишонлади.

Нью-Йоркда бўлиб ўтган финал баҳсида турнирга иккинчи ракетка сифатида таснифланган Кербер Плишковани (10-ракетка сифатида сараланган) 2 соату 7 дақиқа давом этган 3 сетлик баҳсда 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди.

Ярим финал баҳсида Плишкова жаҳоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси, америкалик Серена Уильямсни енгганди. US Open-2016 якунларига кўра Уильямс WTA рейтингида биринчи ўриндан тушиб кетди, янги етакчи эса Кербер бўлди.

У ярим финалда даниялик Каролина Возняцкини 6:4 ва 6:3 ҳисобларида енгиб, финалга йўл олганди.

Жорий мавсумда 28 ёшли бу теннисчи "Катта дубулға" туркумидаги иккинчи ғалабасига эришди. У қишда Австралия очиқ чемпионатида ҳам ғолиб бўлганди.

Мавзуга оид