Клинтон соғлигидаги муаммо туфайли Калифорнияга сафарини бекор қилди
АҚШ президентлиги учун Демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси доирасида Калифорнияга уюштириши керак бўлган сафарини ўзига пневмония ташхиси қўйилганидан кейин бекор қилди. Бу ҳақда унинг штабидаги манбага асосланган ҳолда Reuters хабар тарқатди.
Режага кўра Клинтон 12 сентябрь куни Калифорнияга бориб, бу штатда 2 кун бўлиши керак эди. У сайловолди кампанияси учун маблағ йиғиш мақсадидаги бу сафари давомида иқтисодиётга бағишланган нутқлар билан чиқиш қилиши кутилаётганди.
11 сентябрь куни Нью-Йоркда 2001 йилги теракт қурбонлари хотирасига ўтказилган хотира маросими вақтида Клинтон хоним ўзини жуда ёмон ҳис қила бошлади. Шундан сўнг, у маросимни барвақт тарк этди. У автомобилгача мустақил етиб бора олмади. Номзоднинг йиқилаёзгани ва оёғидаги туфлиси тушиб қолгани тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Аввалига унинг штабидагилар буни иссиқ уриши билан изоҳлашганди.
Кўп ўтмай, шахсий шифокор Ҳиллари Клинтонда пневмония борлигини маълум қилди. У бир неча кундан бери номзод йўталаётгани ҳақида қўшимча қилган.
6 сентябрь куни Клинтон хоним Оҳайо штатидаги Кливленд шаҳрида қилган чиқиши вақтида йўтал тутиши туфайли, 4 дақиқа давомида нутқ қила олмай қолганди. Ўшанда у вазиятдан чиқиш учун, "Трампни эсласа, аллергияси қўзиши" ҳақида айтиб, ҳазил қилганди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022