Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтегаз» раҳбари 6 йил ичида илк марта «Газпром»га келди
«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси раҳбари Алишер Султонов «Газпром» раҳбари Алексей Миллер билан учрашди. Бу ҳақда компания сайти хабар берган.
«Томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, гап Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш масаласида бўлди. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш хусусида гаплашилди», — дейилган хабар матнида.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтегаз» раҳбари охирги марта 6 йил муқаддам, 2010 йилнинг апрелида «Газпром»га ташриф буюрганди. Ўшанда компания раҳбари Улуғбек Назаров ҳисобланарди.
Мавзуга оид
18:41 / 30.01.2026
Президент ҳузурида “Ўзбекнефтгаз”нинг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилди
18:23 / 27.01.2026
“Ўзбекнефтгаз” ва Давактивда катта тафтиш кетмоқда
10:51 / 20.01.2026
Венгриянинг MOL компанияси Сербиядаги NIS’да “Газпром” улушини сотиб олади
19:15 / 10.01.2026