Ўзбекистон | 19:15 / 10.01.2026
5577
1 дақиқада ўқилади

Нефт базада ишлайдиганларнинг ўртача ойлиги 10 млн сўм бўлади

Бу янгилик «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов иштирокида ўтказилган йиғилишда айтилган.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Нефт базада ишлайдиганларнинг ўртача ойлиги 10 млн сўм бўлади, деб ёзди “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби Мўмин Ибодов ўзининг Telegram каналида.

Унинг билдиришича, бу янгилик «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов иштирокида ўтказилган йиғилишда айтилган.

“Бунинг учун бир қанча зарур чора тадбирлар амалга ошириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, матбуот котибининг ёзишича, нефт базалар тасарруфидаги самарасиз активлар масаласи ҳам кескин муҳокама қилинган.

Аввалроқ Абдуғани Сангинов ўтказган танқидий йиғилишда йўл қўйилган жиддий камчиликлар сабаб Термиз, Жиззах, Мароқанд ҳамда Кучлик нефт базалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилгани хабар қилинганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид