22:42 / 14.09.2016
5723

Тайванда тўфон туфайли 630 мингга яқин оила электр энергиясиз қолиб кетди

Фото: © AFP

Тайванда "Меранти" деб номланган кучли  тўфон туфайли оролда яшовчи 630 мингга  яқин оила электр энергиясиз қолиб кетди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Охирги маълумотларга кўра, оролнинг 710 минг аҳолиси шунингдек сув таминотисиз қолиб кетган.

14 сентябрда эҳтиёт чораси сифатида оролнинг жанубидаги Пиндун уездидаги АЭСда иккита реактор ўчириб қўйилди.

Табиий офат туфайли 233 та ички рейс бекор қилинган. Шунингдек, Тайвань ва  Ланьюй, Люйдао, Цзиньмэнь, Пэнху ўртасидаги сув орқали ҳаракат тўхтатилди. Тўфон қисман темир йўл ва автотранспорт алоқасини издан чиқарди.

13 сентябрь кечки пайт Хитой марказий метеорологик хизмати тўфон яқинлашиши сабабли "зарғалдоқ" огоҳлантириш эълон қилган. Об-ҳаво мутахассислари фикрича, бу тўфон жорий йилдаги 14-тўфон бўлиб, у 15 сентябрда Хитойнинг Фуцзянь ва Гуандун вилоятлари соҳилларига етиб келиши мумкин. 14 сентябрда огоҳлантириш даражаси энг максимал "қизил"гача кўтарилган.

 

Top