Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Калмаеги» тўфони Ветнамга ёпирилди: ҳалок бўлганлар бор
Ветнамнинг марказий ҳудудларида «Калмаеги» тўфони оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Филиппинда эса шторм камида 188 кишининг умрига зомин бўлди.
Фото: Nhac Nguyen/AFP
7 ноябр куни тонгда маҳаллий ҳокимият маълумот беришича, Филиппин томонидан келган «Калмаеги» тўфони Ветнамнинг марказий вилоятларида камида беш кишининг ўлимига, яна етти кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди.
Тўфон 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси мамлакатнинг марказий қисмига ёпирилиб, сел ёмғирлари ва кучли шамолни келтириб чиқарди. Vietnam News газетаси Ветнам қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги тўғонлар бошқаруви ва фавқулодда офатлар олдини олиш департаментига таяниб ёзишича, табиат офатининг асосий зарбаси тоғли Даклак ва Зялай вилоятларига тўғри келган ҳамда барча талафотлари шу ерда қайд этилган. Куянгнай қирғоқбўйи вилоятида уч киши бедарак йўқолган.
Кучли шамоллар туфайли 57 та уй вайрон бўлди, деярли 2800 та иншоот турли даражада зарар кўрди. Марказий минтақа бўйлаб 1,6 млндан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолди. Бундан ташқари, кучли тўлқинлар сабаб 11 та балиқчи қайиғи чўкиб кетган. Бир неча йўллар бузилган, кўчкилар қайд этилган.
Маҳаллий ҳокимият зарарни баҳолаш ва тиклаш ишларини ташкил этмоқда. Қидирув-қутқарув ишларига 268 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи жалб этилган.
Ветнам Миллий гидрометеорологик прогноз маркази маълум қилишича, җума (жума-шанба оралиғи)да Тханхоа вилоятидан Куангчи вилоятининг шимолий қисмигача бўлган ҳудудда ёғингарчилик 200 ммгача етиши кутилган.
Жорий йилда Жанубий Хитой денгизи акваториясига кирган 13-тўфон ҳисобланувчи «Калмаеги» Ветнамга Филиппин тарафдан келиб кирди. У ердаги сўнгги маълумотларга кўра, камида 188 киши ҳалок бўлган, 96 киши жароҳат олган, яна 135 киши бедарак йўқолганлар сифатида қидирилмоқда.
Мавзуга оид
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
07:16 / 29.11.2025
Хитой Ветнам чегарасида Walker S2 одамсимон роботларини жойлаштирмоқда
18:24 / 23.11.2025
Ветнамда сув тошқинлари оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди
11:09 / 11.11.2025