08:40 / 16.09.2016
5147

АҚШда Deutsche Bank’га қарши ишни 14 млрд долларга ёпиш таклиф қилинди

АҚШ ҳукумати Германиянинг Deutsche Bank банкига нисбатан тергов ўтказмоқда. Банк раҳбарияти 2008 йилгача бўлган даврда қимматбаҳо қоғозлар бўйича хатарларни баҳолашни пасайтирганликда гумон қилинмоқда. АҚШ адлия вазирлиги банкка ушбу ишни 14 млрд долларга ёпишни таклиф қилди.

Deutsche Bank қимматбаҳо қоғозларни сотишда йўл қўйган қоидабузарликлари 2008 йилги инқирозни келтириб чиқарганликда айбланмоқда, чунки хатарли акциялар АҚШнинг Fannie Mae ва Freddie Mac ипотека компаниялари томонидан сотиб олинган. 

Иккала компания ҳам АҚШ ҳукумати билан боғланган ва инқироз вақтида катта зиёнлар кўрган. Ҳозирда АҚШ ҳукумати вакиллари ва Deutsche Bank ҳуқуқшунослари барча эътирозларни ҳал қилиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқдалар.

 

Top