Олланд терактларнинг олдини олиш учун нималар зарурлигини билдирди
Франция президенти Франсуа Олланднинг фикрича, қўпорувчиликларнинг олдини олиш ва терроризмга қарши курашиш учун қўшимча маблағлар зарур. РИА Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, француз давлат раҳбари Париждаги терактлар қурбонлари хотирасига бағишланган анжуманда шундай фикрни билдирган.
«Биз амалга оширилган ҳаракатларимизнинг барқарорлигини таъминлашимиз зарур. Мен, қўпорувчиликларнинг олдини олиш, уларга халақит бериш ва барҳам бериш борасидаги барча воситалар ҳақида сўзлаяпман. Буларнинг барчаси доимий ишлашни талаб қилади. Бунинг учун ҳатто, мен қабул қилган чораларни кучайтириш учун қўшимча захиралар ҳам талаб қилинади», — деган Олланд.
Президент шунингдек, теракт қурбонлари учун кафолат жамғармаси қоидалари ва унинг фаолиятига ўзгартишлар киритилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
13:52 / 20.11.2024
Франция Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш жараёнини йўлга қўяди
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024