Light | 10:39 / 20.09.2016
24156
5 дақиқада ўқилади

Абитуриентларнинг Teach Me’ни танлаётганига сабабчи 10 омил

Абитуриентлар нима учун Teach Me Абитуриентлар тайёрлов марказини танламоқда? Қуйида бунга сабабчи 10 омилни бирма-бир санаб ўтамиз.

1. Марказ директори — Жумабой Раҳимов

Тарихшунос олим, тарих фанлари номзоди, доцент Жумабой Раҳимов бир қатор олий ва ўрта махсус таълим ҳамда мактаб дарсликлари муаллифидир. Давлат таълим стандарти ва тарих фанини ўқитиш, ўрганиш концепцияси муаллифи. Унинг муаллифлигида тайёрланган мактаб дарсликлари етти тилда чоп этилган. Жумабой Раҳимов 20 дан ортиқ услубий қўлланмалар, тарихий-илмий публицистик асарлар ва 100 га яқин илмий мақолалар муаллифидир.

2. Тажрибали устозлар жамоаси

Teach Me Абитуриентлар тайёрлов марказида фаолият юритаётган 20 дан ортиқ ўқитувчиларнинг аксарияти фан номзодлари, Ўзбекистон Фанлар академиясининг илмий ходимлари ҳамдир. Кўп йиллик тажрибага эга бу мутахассислар абитуриентларнинг олий таълим муассасалари талабаларига айланишига сабабчи бўлаётган жонкуяр устозлардир.

3. Махсус ўқув дастурлари

Ўқув машғулотлари марказ профессор-ўқитувчилари томонидан тузилган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган махсус ўқув дастурлар асосида олиб борилади.

4. Абитуриент вақтининг тўғри тақсимоти

Абитуриентларнинг дарсга кечикмасдан келиши мажбурий қилиб белгиланган. Дарслар жадвал асосида, ҳафтасига ҳар бир фан бўйича учта машғулот кўзда тутилган ва уйга берилган вазифаларнинг бажарилиши қатъий назорат қилинади. Дарслар тугагандан кейин ўқув хоналарида абитуриентларнинг дарс қилишлари учун барча шароит яратилган.

5. Аввалги йилги кўрсаткичлар

2016 йил давомида Teach Me да таҳсил олган абитуриентларнинг кўпчилиги олий таълим даргоҳларига юқори ўринларда ўқишга қабул қилиндилар. Жумладан:

  • Шерзамин Шерматов — 221,4 балл билан Тошкент давлат шарқшунослик институтига;
  • Умиджон Раҳимов — 179,0 балл билан Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетига;
  • Мадаминбек Абдуллаев — 190,3 балл билан Ўзбек давлат жаҳон тиллари университетига;
  • Саидаҳмад Раҳматов — 178,1 балл билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига;
  • Умида Бабашева — 180,0 балл билан Ўзбекистон миллий университетига;
  • Ғанишер Исмоилов — 208,8 балл билан Тошкент давлат юридик университетига;
  • Зиёдулла Солижонов — Сингапур менежментни ривожлантириш институтига;
  • Багандик Йўлдошев — Турин политехника институтига;
  • Ойбек Исматов — 186,0 балл билан Тошкент тиббиёт-педиатерия институтига;
  • Санжар Худайбердиев — 180,0 балл билан Тошкент фармацевтика институтига;
  • Диёр Холиқов — 195,0 балл билан Тошкент давлат юридик университетига
  • ва бошқалар.

6. Қулай жойлашув

Абитуриентларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам дарсларга белгиланган вақтда етиб келиши учун имкон бор ва бу уларнинг қимматли вақтларини янада кўпроқ тежашга хизмат қилади.

7. Ёруғ ва шинам дарс хоналари

Дарсларнинг сифатли олиб борилиши, албатта, хоналарнинг шинамлиги, уларнинг кондиционер, компьютер, проектор, аудио ва видеоқурилмалар билан жиҳозланганлигига ҳам боғлиқ. Teach Me эса абитуриентларга таълим олиш учун шундай ажойиб ўқув хоналарини тақдим этади.

8. Дарслар мониторинги

Марказдаги барча ўқув хоналари кузатув камералари билан жиҳозланган ва дарс жараёни марказ раҳбариятининг доимий назорати остида бўлади. Ота-оналар ҳам фарзандларининг ўқув жараёнига қай даражада қатнашаётганини бевосита кузатиш ҳуқуқига эга. Ўқитувчиларнинг дарсларни дастурлар ва тест тизими асосида олиб боришлари таъминланади.

9. Ота-оналар томонидан абитуриентнинг ўзлаштириш даражаси ўсишини кузатиб бориш имконияти

Марказда ҳар ой ўтилган мавзулар юзасидан абитуриент билим даражасини аниқлаш бўйича тест имтиҳонлари ташкил этилади. Ота-оналар махсус тестлар тўплами ёрдамида фарзандларининг билим даражаси қай даражада ва у қанчалик ўсиб бораётганини уйдан туриб-да аниқлашлари мумкин.

10. Бепул ўқиш имкониятлари

Ҳар чоракда абитуриентлар орасида билимлар беллашуви ташкил қилинади. Бунда уларнинг ойлик тестларда эришган натижалари, тартиб-интизомга қанчалик риоя этаётганликлари, фаоллиги инобатга олинади. Ғолиб абитуриентлар марказда бепул ўқиш имкониятини қўлга киритади. Бундан ташқари, ўз гуруҳида яхши ўқиган абитуриентлар ўқитувчилар томонидан мунтазам рағбатлантириб борилади.

Ҳурматли абитуриент! Сиз талабалик бахтига эришиб, орзуларингиз ушалишини, келажакда ўзингиз севган касб эгаси бўлишни хоҳлайсизми?

Teach Me абитуриентлар тайёрлов маркази жамоаси сизга астойдил ёрдам беришни ўзининг бош мақсади қилиб белгилаган!

Teach Me абитуриентлар тайёрлов марказида қабул 2016 йилнинг 1 октябрига қадар давом этади.

Teach Me нодавлат таълим маркази

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй

  • Мўлжал: Тошкент молия институти, «Минор» метро бекати
  • Телефон: (+998-95) 143-24-06, (+998-95) 144-24-06

Хоразм вилояти филиали:

  • Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 69-уй

  • Мўлжал: Гастроном
  • Телефон: (+998-95) 620-80-12, (+998-95) 620-80-13

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. Teach Me нодавлат таълим муассасаси хизмат кўрсатади

Мавзуга оид