19:52 / 21.09.2016
4851

«Ноттингем» мухлиси Арсен Венгерни меҳмон қилишга уриниб кўрди

«Ноттингем» жамоаси мухлисларидан бири «Арсенал»га қарши Англия Лигаси кубоги учрашуви вақтида рақиблар бош мураббийи Арсен Венгерни меҳмон қилмоқчи бўлди. Аммо франциялик мутахассис бу кишининг қўлидаги пирогни олишга улгурмади.

«Канонирлар» жамоаси 20 сентябрь оқшомида ўтказилган чемпионшип вакилига қарши учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу йирик мағлубиятга қарамасдан, мезбон жамоа мухлиси Арсен Венгерга яхши муносабатда бўлган.

Daily Mirror нашри хабар беришича, мухлислардан бири ҳаттоки француз мураббийга пирог бўлаги тутган. У футбол майдонига тушиб келган ва Венгерга қараб юра бошлаган, аммо уни хавфсизлик хизматлари тўхтатиб, олиб чиқиб кетишган.

Top