Спорт | 23:05 / 21.09.2016
7857
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Олтой ўлкасида футболчи чақмоқ уришидан ҳалок бўлди

Россиянинг Олтой ўлкасида талабалар жамоаларининг футбол учрашувида бахтсиз ҳодиса юз берди.

18 ёшли футболчи ўйин вақтида чақмоқ уришдан ҳалок бўлди. Воқеа Рубцовск шаҳрида юз берди.

Чақмоқ ёнида 4 киши турган металл дарвозага келиб урилган. Қолган 3 нафар футболчи шифохонада қолмоқда, деб маълум қилинди Россия тергов қўмитасининг Олтой ўлкаси бошқармаси расмий сайтида. 

 

Мавзуга оид