АҚШ самолётига осилиб ҳалок бўлган афғон футболчисининг оиласи унинг ўлимида америкалик ҳарбийларни айблади
Футбол бўйича Афғонистон ёшлар терма жамоаси ўйинчиси, Кобул аэропортидан эвакуация вақтида ҳалок бўлган Закий Анварийнинг акаси Ҳожи Аҳмад Закариё укаси қандай ҳалок бўлгани ҳақида сўзлаб берди ва унинг ўлимида америкалик ҳарбийларни айблади.

Фото: twitter.com/BabakTaghvaee
Анварий эвакуация вақтида мамлакатдан қочишга уринганида ҳалок бўлган. Спортчи АҚШнинг ҳарбий-транспорт самолёти C-17A шассисига осилган куйи мамлакатни тарк этишга уринганлар орасида бўлган. Кейинроқ унинг танаси бўлаклари шасси бўлинмасидан топилган.
Закариёнинг айтишича, унинг оиласи укасининг хорижга қочишига қарши бўлган, бироқ у телефон орқали деярли самолётга чиқа олганини айтган. 15 дақиқадан кейин эса унинг телефонидан номаълум шахс қўнғироқ қилиб, спортчининг ўлганини маълум қилган.
Шундан кейин Анварийнинг яқинлари Кобул аэропортига келишган, бироқ унинг жасадини 2 кундан кейин топа олишган. Футболчининг оиласи бунда америкалик ҳарбийларни айбламоқда. Закариёнинг таъкидлашича, ҳарбийлар одамларни самолётлар ёнига қўймаслиги керак эди.
У Афғонистон ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятдан укаси ва бошқа афғонларнинг аэропортда ҳалок бўлишини тергов қилишни талаб қилган.
16 августда Кобул аэропортидаги талатўплар чоғида бир қанча афғонистонликлар аэропортдан учаётган AҚШ ҳарбий самолётига ташқи томондан чирмашган ҳолда мамлакатни тарк этишга уринган. Бироқ улар юқори тезликда учувчи самолётнинг шассиси ва корпусини узоқ вақт давомида ушлаб тура олишмаган ва натижада катта баландликдан ерга қулаб ҳалок бўлишган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Эронга ҳужум чоғида 200 та самолётдан биронтасини ҳам йўқотмади
Жаҳон | 10:31
-
Исроил бутун дунёдаги элчихоналари ва консулликларини ёпди
Жаҳон | 10:27
-
АЭХА: Эроннинг Натанздаги объектида радиация сизиб чиқди
Жаҳон | 10:24
-
Исроилдаги ўзбекистонликларга заруриятсиз кўнгилочар жойларга бормаслик тавсия қилинди
Ўзбекистон | 10:13
Мавзуга оид

15:55 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025