Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афсонавий Муҳаммад Алининг бевасига “Олимпия руҳи” мукофоти топширилади
Афсонавий бокс юлдузи Муҳаммад Али вафотидан кейин Жесси Оуэнснинг “Олимпия руҳи” мукофотига муносиб кўрилди. Бу ҳақида Associated Press агентлиги хабар берди.
“Олимпия руҳи” мукофоти америкалик енгил атлетикачи Оуэнснинг 1936 йилда Берлинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 4 олтин медалга сазовор бўлганлигининг 80 йиллиги шарафига таъсис этилди. Жорий йилда ушбу мукофот илк марта эгаларига топширилади. Мукофотнинг биринчи совриндори сифатида спорт, хусусан бокс оламида ўчмас из қолдирган Муҳаммад Али танланди. Келаси ҳафта бўлиб ўтадиган расмий тақдирлаш маросимида Оуэнснинг набираси боксчининг бевасига ушбу шарафли мукофотни топширади.
Али 1942 йилнинг 17 январида Луисвиллда таваллуд топган. 1960 йилдаги Олимпия ўйинларида у олтин медални қўлга киритган.
Бундан ташқари, Али боксдаги 21 йиллик фаолияти давомида оғир вазнда уч карра жаҳон чемпиони бўлган. У профессионал рингда 61 жангни олиб бориб, 56 жангни ғалаба билан якунлаган, булардан 37тасида нокаут қайд этилган, 5 мартагина мағлуб бўлган.
Муҳаммад Али 32 йил давомида Паркинсон касаллигидан азият чеккан. У 3 июнь куни 75 ёшида септик шок натижасида ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
20:09 / 03.03.2026