Жаҳон | 23:28 / 22.09.2016
5636
1 дақиқада ўқилади

БМТ ҳужумдан кейин Сурияга биринчи гуманитар карвон жўнатди

Фото: © AFP

Сурияга гуманитар ёрдам етказиш яна йўлга қўйилгандан кейин биринчи гуманитар карвон Муадамия шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Фархон Ҳақ маълум қилди. 

"Бугун гуманитар агентликлар карвони Дамашқ атрофида қамал қилинган Муадамия шаҳрига кириб келди ва 35 минг кишига ёрдам етказди. Биз ўта мураккаб вазиятда ҳам ёрдам амалга оширилиши зарурлигидан келиб чиқиб, ёрдам етказиб берилишини қайта бошладик, бироқ албатта, биринчи навбатда бизга хавфсизлик кафолатлари керак", деб айтди Ҳақ.

20 сентябрга ўтар кечаси Сурияга БМТнинг гуманитар ёрдамини олиб кетаётган карвон ҳужумга учраган.

Мавзуга оид