Жамият | 19:16 / 23.09.2016
27874
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда боғчалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди

Ўзбекистон Халқ таълими ва Молия вазирликларининг 25 июлдаги қўшма қарори билан янги «Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда darakchi.uz хабар берган.

"Янги низом тасдиқлангани муносабати билан илгари амалда бўлган 2008 йил 13 февралдаги "Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилди", — дейилади хабарда.

Янги Низомга кўра, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тўланади. Аввалги таҳрирда эса бу ойнинг 10 санасига қадар қилиб белгиланган эди.

Шунингдек, ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўлов бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида ойнинг қолган кунларига мутаносиб равишда тўланади.

Илгаригидек, тўловнинг белгиланган муддат ўтгандан сўнг ҳам кейинги 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнашини тўхтатиш учун асос бўлади.

Мавзуга оид