Жаҳон | 08:11 / 24.09.2016
5264
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда 6,5 магнитудали зилзила юз берди

Филиппин жанубида 6,5 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Зилзила маркази Минданао оролида жойлашган Давао шаҳридан шарққа томон 114 км узоқликда, ўчоғи 69 км чуқурликда бўлган. 

Айни вақтда вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Цунами хавфи мавжуд эмас.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид