Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда яқинлашиб келаётган тайфун сабабли қарийб бир млн киши эвакуация қилинди
Айни пайтда Филиппинда аввалроқ юз берган "Калмаэги" тайфуни оқибатлари бартараф этилмоқда. Табиий офат оқибатида мамлакатда 224 киши ҳалок бўлган.
Филиппинда яқинлашиб келаётган "Фунг-Вонг" тайфуни сабабли қарийб бир млн киши хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлди, деб хабар берди South China Morning Post.
Ҳукумат вакилларининг маълумот беришича, Лусон оролининг айрим ҳудудларида жалалар ёғиши бошланган. Об-ҳавонинг ёмонлашиши оқибатида 400та авиарейс бекор қилинган, ишхона ва таълим муассасалари вақтинчалик ёпилган.
Шамолнинг тезлиги соатига 230 км.га етган. Бугун тунда тайфун Лусоннинг шарқий соҳилидаги Аурора провинциясига етиб келиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг марказий ва жануби шарқий қисмларида энг юқори – бешинчи даражадаги хавф эълон қилинган.
Айни пайтда Филиппинда аввалроқ юз берган "Калмаэги" тайфуни оқибатлари бартараф этилмоқда. Табиий офат мамлакатда 224 кишининг умрига зомин бўлди.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026