23:29 / 24.09.2016
7242

Сицилия соҳиллари яқинида Туркия юк кемаси чўкиб кетди

Туркияга қарашли юк кемаси Сицилия оролидан 38 км узоқликда Ўрта Ер денгизида чўкиб кетди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри маълум қилди. 

Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати кема экипажининг 16 аъзосини қутқаришга муваффақ бўлди. Кема турк компаниясига тегишли бўлиб, Панама байроғи остида сузаётган бўлган. 

Маълум қилинишича, узунлиги 136 метр бўлган кема Сенегалдан Хорватияга аммоний фосфати олиб кетаётган бўлган. 

 

Top