Жамият | 17:53 / 25.09.2016
15498
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жоли ўзи ва болалари учун Малибуда уй ижарага олган

Актриса Анжелина Жоли Брэд Битт билан ажрашуви ҳақида расман эълон қилинишидан 3 ҳафта олдин Малибуда ойига 95 минг доллар тўлаш шарти билан уй ижарага олган. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Нашр маълумотига кўра, актриса ўзи ва 6 нафар фарзанди учун 12 млн доллар эвазига уй ижарага олган. Қайд этилишича, уй қаттиқ қўриқланади ва бегоналар назаридан йироқда.

Жоли билан актёрлар Энтони Ҳопкинс, Жулия Робертс ва Шон Пен қўшни бўлиб яшамоқда.

TMZ маълумотига кўра, Тинч океани соҳилларига яқин ҳудудда жойлашган бу уйда 5та ётоқхона, 5та ювиниш хонаси ҳамда болалар учун сув ҳавзаси мавжуд.

Бундан олдинроқ, Жоли ва Питтнинг ажрашувига сабаблардан бири сифатида келтирилаётган самолётдаги жанжал тафсилотлари маълум бўлганди.

Ҳодиса ўтган ҳафтада хусусий самолётдаги рейс давомида рўй берди ва бу ҳақда Лос-Анжелес полициясига маълум қилган экипаж аъзоларидан бири туфайли жамоатчиликка ошкор бўлди. TMZ манбаларига кўра, оиланинг 15 ёшли ўғли Мэддокс Питтни ғазабга келтирувчи нимадир деган ва актёр Анжелина Жоли иккисининг ўртасига туришга улгурганига қарамай, ўғлига ташланган.

Жанжал самолёт қўнганидан сўнг ҳам давом этган.

Бошқа манбаларга кўра, Брэд Питтнинг наркотиклар ва алкоголь таъсирида ғазабга берилиши Жоли тўқиган уйдирма бўлиб, актриса шу йўл билан эридан ажрашмоқчи.

Мавзуга оид