Маълум қилинишича, 2026 йил 8 январ куни соат 15:45 да Олмазор тумани Беруний кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори — сержант Ж.Ғ.Эркинов томонидан давлат рақам белгиларисиз ҳаракатланаётган Malibu-2 автомашинаси тўхтатилган. Текширув жараёнида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.А. экани, унда автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлиги, шунингдек, автомашинанинг олд пеш ойнасига қоплама ёпиштирилгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича ҳайдовчига МЖтКнинг 125-, 126- ва 135-моддалари асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, ушбу жараённи яқин атрофда бўлган номаълум фуқаро видео тасвирга олган, кейин эса видеони тўлиқ шаклда эмас, монтаж орқали кесиб, ходимни обрўсизлантириш мақсадида ижтимоий тармоқларга жойлаган. Ҳозирда видеони тасвирга олган фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

ИИББ ЙҲХБ ижтимоий тармоқ фаолларидан бир томонлама маълумотга таяниб, нохолис маълумотлар тарқатмасликни сўраб қолди.