21:38 / 26.09.2016
13907

Австралиялик йигитнинг акулага ем бўлишига бир баҳя қолди

Ўн етти яшар серфингчи йигит катта оқ акуланинг ҳужумидан омон қолди. Бу ҳақда Time хабар бермоқда.

Йигит ўз таътилининг биринчи кунида Австралиянинг Баллин шаҳридаги пляжда серфинг билан шуғулланишга киришди. Ана шунда унинг серфбордига акула ҳужум қилди. Шаҳар мэри Давид Врайтнинг маълум қилишича, фалокат натижасида йигит ўнг елкасидан жароҳатланган. Воқеа жойидан узоқ бўлмаган серфингчилар йигитга ёрдам беришган. Ўша ерда унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг у шифохонага ётқизилган.

The Sydney Morning Herald маълумотига кўра, йигитни ҳуши жойидалигида шифохонага элтишган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, оқ акуланинг узунлиги уч метрни ташкил этган.

 

Top