Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди
Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматга унвонидан қатъи назар 5 йил муддатга қабул қилиш тартиби жорий этилди.
Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади.
Парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан тасдиқланган Қонун ҳужжати 24 сентябрь куни нашрларда эълон қилинди ва кучга кирди.
Ҳарбий хизматда бўлишга имкон берувчи ёшга қадар 5 йилдан кам қолган бўлса, шартнома бундан оз муддатга тузилиши мумкин.
Илгарилари ҳарбий хизматни ўташ борасидаги дастлабки шартнома муддати унвонга боғлиқ эди. Хусусан, оддий аскар ва сержантлар билан 3 йил, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ бўйича эса 5 йил муддатга шартнома тузиларди.
Ҳарбий хизматни ўташ муддати ва унинг асосий шартлари аввалгидек шартномада белгиланади.
Мавзуга оид
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
17:15 / 14.11.2025
Германия қўшинлари сонини оширмоқда: янги ҳарбий хизмат режаси қабул қилинди
16:22 / 14.11.2025
Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўташ: бу ҳақда нималарни билиш керак?
12:06 / 11.11.2025