08:42 / 27.09.2016
7580

Озарбайжонда конституцияни ўзгартириш бўйича референдум натижалари эълон қилинди

Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Паноҳов 26 сентябрда мамлакатда бўлиб ўтган референдум натижаларини маълум қилди. Референдумда озарбайжонликлар конституцияга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш учун овоз бердилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Озарбайжонда президент ваколатлари муддатини узайтиришга 91,2 фоиз сайловчилар овоз берди"", деб маълум қилди Паноҳов.

Шу билан бирга вице-президент лавозимини киритиш учун 89 фоиз сайловчилар овоз берди.

Маълум қилинишича, депутатларни танлашда ёш чекловини бартараф этиш учун 88,3 сайловчилар, президентлик учун ёш чекловига қарши 91 фоиз сайловчилар овоз берган.

 

Top