Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шу йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда биринчи mobile-only конференция бўлиб ўтади
Ўзбекистон учун мобил соҳасидаги ноёб MobiCon конференцияси, mobile-маркетинг йўналишидаги муваффақиятли мисоллар, ечимлар ва мутахассисларга ўзлари қизиқтирган саволларни бериш имкониятини берувчи биринчи майдончага айланади.
MobiCon 2016 халқаро mobile-only конференцияси 2 ноябрда International Hotel Tashkent (собиқ Intercontinental) мехмонхонасида бўлиб ўтади.
Конференциянинг асосий мавзулари:
- Смартфонлар ва портатив ускуналар,
- Виртуал реаллик,
- Мобил технологиялар ва телеком,
- трендлар,
- мобил маркетинг ва реклама,
- реклама мониторинги ва бозорни ўлчаш,
- махаллий мобил хизматлар,
- мессенжерлар ва чатботлар,
- мобил контент \ ОАВ,
- мобил тижорат.
Конференцияда Green PR SMM агентлигининг бош директори Дамир Халилов, Dentsu Aegis Network Kazakhstan раҳбари Виктор Елисеев, Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров, Odnoklassniki.ru халқаро бизнесни ривожлантриш бўйича менежери Алексей Кашеваров, Яндекс мобил лойиҳалари раҳбари Никита Фоминов, UFOX digital-агентлиги раҳбари ва OMAR итнернет-магазини асосчиси Алексей Купреев, Rocket таълим маркази ва UFOX SMM агентлиги ҳаммуассиси Сергей Сердюков, Brand.uz директори Алишер Юсупов, Ucell янги техногиялари гуруҳи раҳбари Рустам Ҳамдамов, SmartLab раҳбари Алишер Элмуродов, Zefir VR раҳбари Шахруз Аширов, PizzaGame раҳбари Максим Шиков ва Global Solutions раҳбари Гиоргий Амиранашвилли иштирок этади.
Ташкилотчи - Ledokol Group, бош ҳомий – Beeline Uzbekistan, ҳомийлар – Click мобил банкинг тизими ва International Monitoring Group, бош ахборот ҳамкори Mail.ru Group, стратегик ҳамкор - UZINFICOM информацион технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш Маркази.
Конференцияга кириш таклифномага асосан.Таклифномаларни http://mobicon.uz/ сайтида бепул рўйхатдан ўтгандан сўнг олиш мумкин.
Мавзуга оид
14:30 / 18.03.2026
Термизда Ўзбекистон–Россия конференцияси бўлиб ўтади
20:31 / 13.11.2025
ЮНЕСКО Бош конференция юқори даражада ўтказилгани туфайли Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
08:05 / 30.09.2025
Ўзбекистон Аксилкоррупция ташаббуси аъзосига айланди
09:56 / 12.07.2025