Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Клинтон ўртасидаги теледебатлар телевидениеда рекорд ўрнатди
АҚШ президенти лавозимига номзодлар Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон ўртасидаги теледебатларнинг биринчи раундини 84 млн америкалик томоша қилди. Бу АҚШда ўтказилган бундай тадбирлар тарихидаги рекорд даражадаги аудитория бўлди.
Аввалги рекорд 1980 йилда ўша пайтдаги АҚШ президенти лавозимига номзодлар Жимми Картер ва Рональд Рейган ўртасидаги дебатларда ўрнатилган. Уни 80,6 млн киши томоша қилган.
Трамп ва Клинтон ўртасидаги дебат тахминан 1 соат 45 дақиқа давом этиб, 13 та телекомпания томонидан жонли намойиш қилинди. Nielsen ҳисоб-китобларига кўра, 2,7 млн киши дебатга твиттерда изоҳ берган.
Бу номзодлар ўртасида яна икки раунд дебат бўлиб ўтади: 9 октябрда Сент-Луисда (Миссури штати) ва 19 октябрда Лас-Вегасда (Невада штати). Бундан ташқари, 4 октябрда Фармвиллда (Виржиния штати) номзодлар ўзларига танлаган вице-президентликка номзодлар – демократ Тимоти Кейн ва республикачи Майкл Пенс учрашиши керак.
Мавзуга оид
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020