Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
80 фоиздан кўпроқ россияликлар Путиннинг ишидан мамнун эканликлари маълум бўлди
"Левада-центр" ўтказган сўровномага кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг бу лавозимдаги фаолиятини 80 фоиздан кўпроқ россияликлар маъқулламоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Путиннинг ишидан тахминан 18 фоиз сўралганлар норозилик билдиришди.
Дмитрий Медведевнинг бош вазир лавозимидаги ишини 48 фоиз одамлар маъқуллашган.
Сўралганлардан ярми давлат тўғри йўналишда кетаётганига ишончлари комиллигини айтганлар. Бироқ ҳамма ҳам бундай фикр билдирмаган: 32 фоиз сўралганлар "Россиядаги воқеалар боши берк кўчага олиб киришини" айтишган. 19 фоиз сўралганлар бу саволга ишонч билан жавоб бериши олмаган.
Шунингдек, сўровномага кўра россияликлар Путинга, мудофаа вазири Сергей Шойгуга ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга энг кўп ишонишлари маълум бўлди.
Мавзуга оид
12:02 / 10.03.2026
Путин Европага Россиядан яна нефт ва газ сотиб олишни таклиф қилди
08:50 / 10.03.2026
Путин Трампга Эрондаги урушни якунлаш бўйича вариантларни таклиф қилди
17:21 / 08.03.2026
Кремл Путин табригининг таҳрирланмаган версиясини эълон қилиб юборди (видео)
08:27 / 06.03.2026