Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
British Airways авиакомпанияси эконом-синф учун бепул таомларни бекор қилади
British Airways авиакомпанияси 2017 йил 11 январидан Хитроу ва Гатвик аэропортларига яқин масофали рейсларда эконом-синф учун бепул таомларни бекор қилади, деб маълум қилинди компания сайтида.
Маълум қилинишича, йўловчиларга Marks & Spencer британ компанияси билан биргаликда янги таомлар таклиф қилинади. Қиймати 5 фунт стерлингни ташкил қилувчи бу таомлар вегетариан, глютенсиз ва парҳезбоп бўлади.
Йўловчиларга газаклар, бутербродлар ва 1-5 фунт стерлинглик мевалар тақдим қилинади. Энг арзон алкоголь ичимлиги 4 фунт стерлингга яқин туради. Таомларга пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўласа бўлади.
Таъкидланишича, 2017 йил ёзидан бепул егулик бериш Станстед ва Лондон-Сити аэропортларидан учувчи рейсларда ҳам бекор қилинади.
РИА “Новости” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, компания бу чораларни йўловчилар қисқа масофали рейсларда бериладиган таомлардан норозилиги сабабли қабул қилди.
Мавзуга оид
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
21:13 / 19.03.2021
British Airways Лондондаги бош қароргоҳини сотиш ҳақида ўйламоқда
22:11 / 12.10.2020
Дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бирининг раҳбари истеъфога чиқди
17:01 / 17.07.2020