Фан-техника | 17:37 / 30.09.2016
11624
2 дақиқада ўқилади

Mercedes компаниясидан янги яхтани кутиб олинг — Silver Arrow of the Seas 

Mercedes-Benz компанияси ўзининг янги ҳашаматли автомобиллари қаторини дабдабали яхта ишлаб чиқариш билан янги харидорларни ўз маҳсулотларига жалб қилмоқчи кўринади. Унинг шундай ажойиб катери Монакода ташкил этиладиган яхта-шоусида намойиш этилади. 

28 сентябрь куни Mercedes-Benz Edition 1 Arrow460-Granturismo моделини тақдим этди. Унинг нархи 1,7 млн доллардан бошланади. Германия компанияси яхтанинг концепциясини 2012 йили намойиш этган, кейинчалик Silver Arrows Marine кемасозлик компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Компания мазкур яхтадан атиги 10 дона ишлаб чиқишни режалаштирган. Яъни, бир мамлакатга биттадан ортиқ яхта сотилмайди. 

Яхта 1930 йилларда ишлаб чиқилган Mercedes Silver Arrow автомобили шарафига Silver Arrow of the Seas деб номланган. 

14-метрли катер унчалик катта бўлмаса-да, дизайн жиҳатидан эътибор қозониши мумкин. 

Бир қарашда у Mercedes Model S-синфидаги автомобилларни ёдга солади.

Яхтанинг ён томонларидаги ойналарини пастга тушириш ва шамолдан тўсувчи ойналарини тепага кўтариш мумкин. Йўловчилар, денгизда сайр қилиш баробарида табиат манзараларидан бемалол баҳра олишлари мумкин. 

Яхта 960 от кучига эга бўлиб, энг юқори тезлиги соатига 40 узелни ташкил этади. 

Умумий ҳисобда унга 10 киши бемалол жойлаша олади.

Яхта ичкарисидаги ётоқлар ва столлар йиғилувчи бўлгани боис, хоҳлаган вақтда салонни кенгайтириш мумкин. 

Бундан ташқари, яхта бортида барча замонавий қулайликлар, ҳавони совутгич, медиатизим, музлатгич ва бошқа шароитлар муҳайё қилинган. 

Silver Arrows Marine кемасозлик компанияси Arrow460-Granturismo яхтасини яқин ойларда ишлаб чиқаришни бошлайди. 2017 йилнинг иккинчи ярмидан етказиб берилади. 

Мавзуга оид