15:38 / 30.09.2016
15296

Одил Аҳмедов «Ницца»га қарши ўйин вақтида жароҳат олди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россиянинг «Краснодар» клубида сафида 29 сентябрь оқшомида Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Франциянинг «Ницца» жамоасига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Лекин у жароҳат олиб, 59-дақиқада ўз ўрнини бошқа бир футболчига бўшатиб берди.

Бу учрашувда жамоа ҳужумчиси Федор Смолов ҳам жиддий жароҳат олган. Бу жароҳатлар борасида жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Игорь Шамилов фикр билдириб ўтган.

«Федя билан вазият яхши эмас. Барчаси эртага аниқ бўлади. Аҳмедов толиққан, лекин унинг ҳолати бўйича ҳам фақат эртага аниқ гап айта оламан», — дея Шамиловнинг сўзларини келтирнан ТАСС.

Маълумот учун, 29 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам йиғин бошлаган бўлиб, ЖЧ-2018 саралаши доирасида 6 октябрда Эронга ва 11 октябрда Хитойга қарши кечадиган ўйинлар учун Одил Аҳмедов ҳам жалб этилганди.

Манба: Tribuna.uz

Top