Фан-техника | 17:46 / 01.10.2016
8344
2 дақиқада ўқилади

Komatsu компанияси ҳайдовчисиз самосвалини намойиш этди

Бугунги кун автомобилсозлик саноатида кўплаб муқобил бошқарув тизимига эга транспорт воситалари ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг айримлари мустақил ҳаракатланиши мумкинлигидан кўпчиликнинг хабари бор. Бироқ, уларнинг салонида ҳозир ҳам одатдагидек бошқарув қурилмалари (руль, педаллар, узатмалар қутиси ричаги кабилар) мавжуд. 

Аммо, Komatsu компанияси бу масалада ўзига хос инқилоб ясади. Autonomous Haulage Vehicle самосвали — анча қудратли машина бўлиб, 2700 от кучига эга транспорт воситаси фақатгина меҳнат самарадорлигини оширишга мўлжалланган. Унинг кабинаси ва ҳайдовчисининг йўқлиги ҳам AUV самосвалига қўл келади. Шу билан у кабина ва ҳайдовчидан иборат ортиқча бир тонна юкни ташишдан халос этилган. 

Аслида янги машина ҳайдовчи бошқарадиган русумлардан бирмунча соддароқ ва ишончлироқ ҳаракатланади. Ҳайдовчисиз самосвал корпуснинг турли нуқталарига ўрнатилган камералардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланади. Бунинг устига оғирлик тўртта ғилдиракка бир хил тушгани сабабли, самосвал музли йўлларда ҳам мувозанатини йўқотмайди. 

Autonomous Haulage Vehicle прототипи Лас-Вегасдаги кўргазмада намойиш этилган. Komatsu раҳбариятининг ишонтиришича, компания тез орада шу каби ю машиналарини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 

Мавзуга оид