Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятининг Косонсой туманида ҳоким алмашди
Наманганда халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Namnews.uz» хабар берган.
Сессияда ташкилий масала кўрилди: туман ҳокими Абдулхапиз Абдукаримов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Туманга Наманган вилоятининг собиқ ҳокими, ҳозирда дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станцияси директори бўлиб ишлаб турган Баҳодир Юсупов янги ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Баҳодир Юсупов 2009—2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026