Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йилги Нобель мукофотининг илк ғолиби номи эълон қилинди
2016 йил учун тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари номи маълум бўлди.
Япониялик биолог Ёсинори Осуми тиббиёт ва физиология бўйича 2016 йилги Нобель мукофоти соҳиби бўлди. Унга ҳужайралар аутофагияси (ўзини ейиши) бўйича тадқиқотлари учун мукофот берилган.
«Бу кашфиётлар ҳужайралар ўз таркибини қандай утилизация қилиши бўйича тушунчаларимизга янги парадигма олиб кирди. Осумининг кашфиётлари аутофагиянинг кўпгина физиологик жараёнлар, жумладан, очликка мослашиш ва инфекцияларга жавоб беришдаги муҳим ўрнини тушунишга йўл очиб берди», — дейилади Нобель қўмитаси хабарномасида.

Бу ҳақда бугун Стокгольмда Каролина тиббиёт институти қошидаги Нобель қўмитасида маълум қилинди.
Алфред Нобель шарафига таъсис қилинган мукофотнинг асосий тақдирлаш маросими 10 декабрь куни Стокгольмда бўлиб ўтади.
Нобель мукофоти лауреатларининг ҳар бирига 2016 йилда 8 миллион швед кронаси берилади (932 минг доллар).
Мавзуга оид
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
17:35 / 13.12.2025