Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратовда 12 ёшли боладан фарзанд кўрган қиз 10 йилга қамалиши мумкин
Россиянинг Саратов вилоятида 19 ёшли қиз 12 ёшли боладан фарзанд кўрди. Энди унга 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги минтақавий тергов бўлими раҳбарининг катта ёрдамчиси Екатерина Пирскаяга асосланиб хабар қилган.
Хабар қилинишича, бу қиз ва унинг вояга етмаган "севгилиси" лўлилар оиласида тарбияланиб, бирга яшашган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йилнинг ноябрида Пугачевский туманида 12 ёшли бола билан жинсий алоқа қилган ва бу йили ундан фарзанд туққан. Шундан кейинги воқеалар ривожи ҳуқуқ тартибот органларига маълум", дейилган хабарда.
Пирскаянинг маълум қилишича, қизга нисбатан "12 ёшга тўлган, аммо 14 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш" моддаси бўйича жиноий иш очилган. Унга 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.
Мавзуга оид
20:34 / 15.01.2026
Хатирчида 6 ойлик чақалоқ отаси оғзига пайпоқ тиқиши оқибатида вафот этди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
22:23 / 06.10.2025
Тошкентда метро бекатида чақалоқ туғилди
18:46 / 29.09.2025