11:29 / 05.10.2016
7342

ЖЧ-2018. Ўзбекистон терма жамоаси кўк, Эрон эса оқ либосда ўйнайди

ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечадиган учрашувда жамоалар қайси рангдаги либосда тўп суриши аниқланди. Бу ҳақида ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.



Хабарда маълум қилинишича, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу учрашувни кўк либосда ўтказади. Эрон эса оқ либосда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти маҳаллий вақт билан 18.00 га белгиланган.

Top