Жамият | 18:34 / 06.10.2016
9715
2 дақиқада ўқилади

АҚШлик бошловчи гаитилик болалар ўрмондаги дарахтларни истеъмол қилиши ҳақида маълум қилди

Фото: Youtube видеосидан кадр

Об-ҳаво маълумоти билан таништирувчи бошловчи Жен Дельгадо Американинг The Weather Channel телеканали эфирида Гаитининг ўрмонсизлашуви оч-наҳор болаларнинг дарахтларни ейиши билан боғлиқлиги ҳақида хабар қилди. Complex.com бу маълумотга диққатни жалб қилди. 

Дельгадо минтақага ёпирилган "Мэттью" довули ҳақида сўз юритаётиб, қўшни Доминикан Республикасини табиий офатдан ўрмонлар ҳимоя қилаётгани, Гаити эса дарахтзорлар масаласида муаммоларга дуч келаётганини  қайд этди.

"Улар дарахтларни қулатишади, сўнгра уларни ёқишади. Шу даражада оч болалар борки, улар ҳатто дарахтларни истеъмол қилишади", - деди бошловчи. 

Кўплаб сиёсатчилар бошловчининг бу сўзларини танқид остига олишди, Гаитининг собиқ бош вазири Лоран Ламот ҳам шулар жумласидандир. Кейинроқ канал раҳбари Дэвид Кларк бошловчининг сўзлари учун узр сўради.

Дельгадонинг ўзи ҳам Facebook тармоғи орқали ножоиз сўзларидан чуқур афсусда эканлиги ва бунинг учун узр сўрашини айтган. У Гаити аҳолиси дуч келаётган оғир шароитга эътибор қаратмоқчи бўлганини маълум қилди.


 

Мавзуга оид