14:34 / 06.10.2016
10242

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи: «Жамоанинг ҳозирги муаммоси — Криштиану Роналду»

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капеллонинг ҳисоблашича, «қаймоқранглилар» жамоаси футболчилари Криштиану Роналдуга боғланиб қолишган. Бу футболчи эса ҳозирда ёмон жисмоний формада.

«Реал»нинг ҳозирги муаммоси — Криштиану Роналду.

Унинг жисмоний ҳолати ҳозир жуда ёмон. Шунда ҳам жамоанинг муҳим футболчиси сифатида кўрилади», деган мураббий Onda Cero радиосига берган интервьюсида.

31 ёшли футболчи Португалия терма жамоаси сифатида Евро-2016 финалида тиззасидан олган жароҳати туфайли ҳали тўла тиклана олмаган.

Футболчи жорий мавсум стартида жамоанинг барча турнирларида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва 3 гол уриб, бир марта голли узатма муаллифи бўлди.

Манба: Tribuna.uz

Top