Ўзбекистон | 10:36 / 06.10.2016
7504
4 дақиқада ўқилади

"Сочная долина" савдо маркасидан талабалар учун мукофотлар ўйналди

2016 йилнинг 30 сентябрида Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15 июнида старт берилган "Сочная долина" билан шартномани тўла" акцияси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида бир ўқув йили давомида шартнома асосидаги таълим тўлови ютуғини қўлга киритган икки нафар ғолиб иштирокчилар чиптаси жойлаштирилган барабан ёрдамида лотерея усули орқали аниқланди. Ғолибликни қўлга киритиш учун абитуриент ва талабалар "Сочная долина" шарбатлари қутисидан логотипларни қирқиб, компания идорасига почта орқали жўнатишлари керак эди. Учта логотип бир имконга тенглаштирилган. 

Ўйинда жараённинг адолатли эканлигига ишонч ҳосил қилишни истаган акция қатнашчилари ва ОАВ вакилларидан иборат кузатувчилар комиссияси иштирок этди. Ўзбекистон вилоятларидан қатнашган иштирокчилар орасидан Янгийўл шаҳридан Равшан Ҳалилов ғолиб бўлди. Ташкилотчилар ўша заҳотиёқ ғолиб билан боғланиб, унинг бу йилги кириш имтиҳонларидан ўта олмаганини аниқлашди. 

Акция шартларига кўра, бундай ҳолатларда бошқа мукофот топширилиши кўзда тутилган - ғолиб Acer ноутбуки соҳибига айланди. Равшан акция давомида 30та логотип йўллаган, шу тариқа у ғолиблик учун 10 имкониятни қўлга киритган. Унинг сўзларига кўра, у ғалабага у қадар умид қилмаган: 

"Жуда мамнунман! Умуман кутмагандим, шунчаки таваккал қилиб йўллагандим. Акцияда иштирок этганим ёдимдан ҳам чиқай дебди. Кутилмаганда менга қўнғироқ қилиб, ғолиб бўлганимни айтишди... Жуда хурсандман, бунга ишонгим келмади. "Сочная долина" менга анчадан бери ёқади: бу мазали ва табиий шарбат. Интернет орқали акциядан хабар топганимда бу шарбатдан янада кўпроқ харид қила бошладим, атрофимдагилар ҳаттоки бунинг сабаби билан қизиқишди. Дўстларимга ҳам ўйин ҳақида айтдим, улар менга логотип йиғишда кўмаклашишди. Келаси йилда албатта ўқишга кираман, мақсадимдан воз кечмайман. Ҳозирча Янгийўл шаҳридаги газеталардан бирида мухбир бўлиб ишлаяпман".

Пойтахтдан иштирок этганлар орасидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг 4-босқич талабаси Александра Соломченко ғолиб бўлди. Маълум бўлишича, Александра ўқиш билан бирга HR соҳасидаги фаолиятини олиб борувчи фаол ва мақсад сари интилувчан қиз бўлиб чиқди. 9та логотип йўллаган Александранинг ғолиблик учун атиги уч имкони бўлган, шунга қарамай, омад унга кулиб боқди. 

"Дўстларим менинг омадли эканимни айтишади, лекин ўзим бундай деб ўйламайман. Бундай мукофотни биринчи марта қўлга киритишим. Шу боис охиригача рўй бераётган воқеаларнинг ҳақиқат эканлигига ишонгим келмади. Ҳаттоки акция ғолибларини аниқлаш маросимига ҳам келмадим - омад келишига умид қилмагандим. Илгари "Сочная долина"ни камдан-кам сотиб олардим. Акция ҳақидаги хабарни Facebook ва шаҳардаги реклама баннерларида ўқиб қолдим, шу шарбатни ича бошладим ва логотипларни жўнатдим. Бундан буён барча акцияларда фаолроқ қатнашаман, деб ўйламайман-ку, лекин ҳаммаси ҳаққоний ўтишига кафолат бера оламан".

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид