Ўзбекистон | 15:05 / 10.11.2025
1198
1 дақиқада ўқилади

Тиббий хизматлар экспортини оширган марказларга алоҳида мукофот берилади

26 та республика ихтисослашган маркази ўртасида натижага таянадиган рағбатлантириш тизими жорий этилади: клиник протоколларни янгилаган, янги даволаш усулларини киритган, ҳудудларда ишни тўғри ташкил этган, хорижий ҳамкор ва инвестиция жалб этган, замонавий ускуна–лабораториялар билан жиҳозлаган ва тиббий хизматлар экспортини оширган марказ раҳбарлари алоҳида тақдирланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда рағбатлантириш мезонлари аниқ баён этилди. Унга кўра, ихтисослашган марказлар ва уларнинг филиалларида:

  • клиник протоколларни илғор тажриба асосида янгилаш;
  • янги даволаш усулларини амалиётга жорий этиш;
  • туман–маҳалла даражасида профилактика ва хизматларни тўғри йўлга қўйиш;
  • халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, мутахассислар ва инвестицияларни жалб этиш;
  • марказларни замонавий ускуна ва лабораториялар билан жиҳозлаш;
  • тиббий хизматлар экспорти ҳажмини бир неча баробар ошириш каби натижаларга эришган раҳбарлар алоҳида мукофот ва эътирофга лойиқ деб топилади.

Президент таъкидлашича, бундай ёндашув поликлиника, туман–вилоят шифохоналари ва республика марказларида рақобат ва ишчанлик муҳитини кучайтиради, яхши тажрибаларни оммалаштиради, муносиб соҳа вакилларини адолатли мукофотлашни таъминлайди, жараёнга фуқароларни ҳам фаол иштирокчи сифатида жалб этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид