21:14 / 08.10.2016
5856

АҚШда қуролланган кимсалар "Макдональдс"га ташриф буюрганларни гаровга олди

Фото:FOX 13 News

АҚШнинг Лейкленд шаҳрида (Флорида штати) қуролланган автомобиль ўғрилари "Макдональдс" тамаддихонасига бостириб кириб, у ердаги ходимларни гаровга олди, деб хабар бермоқда полиция иқтибос келтирган ҳолда Fox 13 News телеканали. 

Телеканал маълумотларига кўра, воқеа автомобилнинг олиб қочилишидан бошланган. Полиция бироздан кейин олиб қочилган автомобилни топган. Ўғрилар машинани ташлаб, қочиб кетишган.

Баъзи одамлар нима бўлаётганини тушуниб, тамаддихонани тарк этишга муваффақ бўлишган, бироқ ходимларнинг бир қисми ҳанузгача ичкарида қолмоқда.

Телеканалнинг таъкидлашича, воқеа жойига полиция ва махсус хизмат кучларининг кўплаб ходимлари тортилган. 

 

Top