23:46 / 09.10.2016
12722

Буюк Британия мудофаа вазири: Россия Ғарбга рақобатчи бўлишга қарор қилди

Фото: REUTERS

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон Россия Ғарбга ҳамкор эмас, рақобатчи бўлишга қарор қилди, деб айтди.

"Биз анча тажовузкор Россияни кўрмоқдамиз. Биз Россия Ғарбнинг ҳамкори бўлишини истагандик, бироқ кўринишича, у рақобатчи бўлишга қарор қилган", деб британ телеканали эфирида Фэллон айтган сўзларни келтириб ўтди ТАСС ахборот агентлиги.

"Руслар Қора денгизда мушакларни ўйнатдилар, Қримни ҳарбийлаштирдилар, Болтиқ давлатларига босим ўтказа бошлашди", деб ҳисобламоқда Фэллон.

Аввалроқ Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон Ғарб давлатлари ўзларига Россия кўринишида душман орттирганларини айтиб ўтганди.

 

Top