Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
Нархларнинг ошиши Россияга кириш, яшаш гувоҳномаси ва фуқароликни олиш учун таклифномаларни расмийлаштиришга таъсир қилади.
Россияда мигрантлар учун давлат божлари миқдори 10-12 баробар ошиши мумкин. 27 апрель куни Россия ҳукумати Молия вазирлигининг тегишли қонун лойиҳасини маъқуллади. Нархларнинг ошиши кириш, яшаш гувоҳномаси ва фуқароликни олиш учун таклифномаларни расмийлаштиришга таъсир қилади.
Бундан ташқари, яшаш гувоҳномасини алмаштириш, шунингдек йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда янги ҳужжат бериш учун янги божлар жорий этилмоқда.
Шундай қилиб, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномасини олиш учун бож 6 мингдан 30 минг рублгача, яъни 400 фоизга ошади, деб ёзди «Известия».
Тузатишларга кўра, Россия фуқаролигини олиш ва ундан чиқиш учун бож 4,2 минг рублдан 50 минг рублгача ошади. Кириш учун таклифнома нархи 960 рублдан 8 минг рублгача, оддий виза нархи 1,2 мингдан 2 минг рублгача, кўп марталик виза нархи 1,92 мингдан 6 минг рублгача ошади.
Вақтинчалик яшаш рухсатномаси 1,92 мингдан 15 минг рублгача, яшаш гувоҳномаси эса 6 мингдан 30 минг рублгача қимматлашиши мумкин.
Хорижий талабалар учун вақтинчалик яшаш жойини расмийлаштириш аввалги 1,92 минг рубль ўрнига 8 минг рублга тушади.
Шунингдек, хорижий ишчиларни жалб қилиш учун божни 12 мингдан 15 минг рублгача ошириш таклиф қилинмоқда.
Янги турдаги божлар ҳам қўшилади - яшаш гувоҳномасини алмаштириш (6 минг рубль) ва вақтинча яшаш учун, шу жумладан таълим олиш учун рухсатнома дубликатини бериш (5 минг рубль).
Молиявий-иқтисодий асослашга кўра, миграция соҳасидаги янги давлат божларини ошириш ва жорий этишдан федерал бюджетнинг кутилаётган қўшимча даромадлари ҳажми 2026 йил 1 июлдан бошлаб йилига тахминан 7,9 миллиард рублни, 2027 йил 1 январдан эса тахминан 15,8 миллиард рублни ташкил этади, деб ёзди РБК.
Шу билан бирга, экспертлар йиғимларнинг бундай кескин ўсиши яширин бандликни ошириши, ишчиларни ёллашни қийинлаштириши ва Россиянинг хорижий талабалар ва мутахассислар учун жозибадорлигини пасайтириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026