Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mercedes жамоаси «Формула-1» мавсумида муддатидан олдин чемпион бўлди
Фото: epa/vostock-photo
Mercedes AMG жамоаси учинчи марта Конструкторлар Кубогини - «Формула-1» мавсумида жамоа ҳисобида биринчилик учун ютуқни қўлга киритди.
Кубок жамоага мавсум якунланмасидан, муддатидан олдин топширилади. Жамоанинг 2 пилоти Ник Росберг Льюис Ҳэмилтон Япониядаги Гран Прида подиумга кўтарилди.
Японияда тўпланган очколардан кейин Mercedes очколари сони 593тага етди. Энди таъқиб қилаётган Red Bull (385 очко) бу фарқни йўққа чиқара олмайди.
Шахсий ҳисоб бўйича Росберг пешқадам, у эндиликда Ҳэмилтонни 33 очкога ортда қолдирмоқда (Mercedes пилотлари мос равишда 313 ва 280 очкодан тўплаган). Даниэль Риккьярдо 212 очко билан учинчи бўлиб турибди.
Мавзуга оид
20:10 / 25.03.2025
Mercedes ўз хоҳиши билан ишдан бўшайдиган ходимларига 500 минг еврогача пул таклиф қилмоқда
07:35 / 29.07.2024
Mercedes пойгачиси Белгия Гран-присида ғалаба қозонганидан сўнг дисквалификация қилинди
08:14 / 06.01.2022
Тошкентда тунги дрифт уюштирган «Mercedes» ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди
09:34 / 14.02.2021