Грузия парламентига учта партия ўтди
Грузияда дам олиш кунлари бўлиб ўтган парламент сайловларидан олинган дастлабки натижаларга кўра, қонунчилик органига учта партия: ҳукмрон "Грузин орзуси" партияси, собиқ президент Михаил Саакашвилининг мухолиф "Ягона миллий ҳаракат" ва "Грузия ватанпарварлари альянси" партияси ўтди. Бундан 99,92 фоиз сайлов участкасидаги овозлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин олинган натижалар дарак бермоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"3699 та (99,92 фоиз) сайлов участкасидан олинган натижаларга кўра, "Грузин орзуси"48,6 фоиз ёки 856 858 овоз, "Ягона миллий ҳаракат" 27,14 фоиз ёки 478 416 овоз ҳамда "Грузия ватанпарварлари альянси" 5 фоиз ёки 88 032 овоз олди", деб маълум қилди Грузия Марказий сайлов комиссияси.
Парламентга ўтиш учун 5 фоизлик тўсиқни енгиш керак бўлган.
Мавзуга оид
19:23 / 30.10.2024
Гуржистонда сайловлар бўйича тергов бошланди. Мамлакат президенти сўроққа чақирилди
23:12 / 28.10.2024
Гуржистон пойтахтида парламент сайловлари натижасига қарши норозилик намойишлари бошланди
23:06 / 27.10.2024
Гуржистон президенти парламент сайловлари натижасини тан олишдан бош тортди
23:10 / 26.10.2024