Обама: Трамп АҚШ президенти бўлиш учун ярамайди
АҚШ президенти Барак Обама АҚШ Республикачилар партиясининг нуфузли аъзоларини партиядан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлашдан расман бош тортишга чақирди. Бу ҳақда gazeta.ru хабар бермоқда.
Обаманинг айтишича, Трамп АҚШни халқаро саҳнада билдириш учун ярамайди.
"На ўз феъл-атворига, на тайёгарчилик даражаси ва билимига, на бу билимларни олиш истагига, на ростгўйлигига кўра у президент бўлишга ярамайди", деб айтди Обама.
Обама Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлашга қаратилган намойишдаги нутқида Трампни бирор марта ўз номи билан атамади ва бир неча бор "у мамлакат бош қўмондони бўлишга ва дунёдаги энг буюк демократиянинг раҳбари ролига ярамайди" деб таъкидлаб ўтган.
Обама шунингдек миллиардер бағрикенглик, ҳуқуқий тартиботларига амал қилиш ва ўзаро ҳурмат каби қадриятларни шубҳа остига қўйишини айтиб ўтди.
"Бизнинг демократия бу тарзда ишламайди", деб ўз сўзларини интиҳолади Обама.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024