17:14 / 13.10.2016
3755

ТИВда Қозоғистон элчиси билан кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама этилди

2016 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси ишида Қозоғистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Top