Иқтисодиёт | 15:53 / 13.10.2016
13417
1 дақиқада ўқилади

Турк лираси тарихий минимумгача пасайди

Фото: ТАСС

13 октябрь куни очилган савдоларда турк лираси тарихий минимумни қайд этди.

Bloomberg хабарида қайд этилишича, лира АҚШ долларига нисбатан 0,6 фоиз, тарихий минимумгача – 1 доллар учун 3,1057 лирага пасайди. 

Бундан олдинги антирекорд (3,0973/$1)  Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уриниш рўй берган кунларда қайд қилинганди.

Туркия марказий банки 2016 йилда бир неча марта миллий валюта даромадлари пасайиши туфайли фоиз ставкаларини пасайтирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид