Иқтисодиёт | 15:53 / 13.10.2016
10797
1 дақиқада ўқилади
Турк лираси тарихий минимумгача пасайди
13 октябрь куни очилган савдоларда турк лираси тарихий минимумни қайд этди.
Bloomberg хабарида қайд этилишича, лира АҚШ долларига нисбатан 0,6 фоиз, тарихий минимумгача – 1 доллар учун 3,1057 лирага пасайди.
Бундан олдинги антирекорд (3,0973/$1) Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уриниш рўй берган кунларда қайд қилинганди.
Туркия марказий банки 2016 йилда бир неча марта миллий валюта даромадлари пасайиши туфайли фоиз ставкаларини пасайтирганди.