Исроил ЮНЕСКО билан алоқаларни узди
Исроилнинг ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссияси Исроил раҳбарияти томонидан яҳудий халқининг Қуддус ва унинг муқаддас жойлари билан алоқаси борлигининг инкор этилиши сифатида қабул қилинган резолюцияга норозилик сифатида ЮНЕСКО билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда комиссия бошлиғи, Исроил таълим вазири Нафтали Беннетт маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
13 октябрда ЮНЕСКОнинг ижрочи кенгаши тасдиқлаган резолюцияда Исроилнинг мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Ал-Ақсо (Ал-Харам аш-Шариф) масжидига эркин киришига тўсқинлик қилувчи тажовузкор ҳаракатлари ва ноқонуний чоралари" танқид қилинган. Шу билан бирга резолюция матнида ушбу масжиднинг яҳудийча номи – Ибодатхона тоғи ва унинг яҳудий удумларидаги аҳамияти айтиб ўтилмаган.
"ЮНЕСКО аъзоларининг тарих ва яҳудий халқининг Қуддус ва Ибодатхона тоғи билан минг йиллик алоқасини инкор қилувчи шармандали қароридан кейин мен Исроилнинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссиясига бу халқаро ташкилот билан барча профессионал фаолиятни тўхтатишга кўрсатма бердим", деб айтилди Беннетнинг ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова номига йўллаган мактубида.
Таъкидланишича, ЮНЕСКО томонидан санаб ўтилган Қуддусдаги масжидлар қадимда вайрон қилинган яҳудий ибодатхоналари вайроналарида қурилган. Қуддус – насронийлар, мусулмонлар ва яҳудийлар учун муқаддас шаҳар ҳисобланади. Ибодатхона тоғи Қуддуснинг эски шаҳарида жойлашган.
Резолюцияни ЮНЕСКОнинг 24 аъзоси қўллаб-қувватлаган, унга 6 аъзоси қарши чиққан ва 26 аъзоси бетарафлик билдирган.
ЮНЕСКО ижроия қўмитаси резолюция матнини кейинги ҳафтада ялпи мажлисда кўриб чиқади.
Мавзуга оид
09:17
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024