ОАВ: Verizon компанияси Yahoo!’га таклиф қилинаётган нархни тушириши мумкин

Фото: Flickr/ cogdogblog
Yahoo! компаниясини сотиб олиш истагини билдирган Verizon компанияси унга таклиф қилинган 4,8 млрд долларлик дастлабки нархни туширишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Wall Street Journal нашри.
Аввалроқ 2014 йилда хакерлар Yahoo! қидирув тизимини бузиб кирганлари маълум бўлганди. 2016 йилда компания 500 млн фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар ташқарига чиқиб кетганини маълум қилган. Нашр маълумотларига кўра, қидирув тизими ходимлари хакер ҳужуми ҳақида июлда хабардор бўлишган, бироқ бу ҳақда Verizon’га фақатгина сентябрда маълум қилишган.
Yahoo! вакилининг маълум қилишича, компания ўзига берилган баҳога шубҳа қилмайди ва Verizon билан бирлашиш бўйича ишни давом эттирмоқда. Бироқ Verizon вакили Крейг Силлиман агар Yahoo! хакерлик ҳужуми битимни қайта кўриб чиқиш учун етарлича асос деб билмаса, унда бунга исботлар келтириши кераклигини айтди.
Yahoo!’га 1994 йилда асос солинган. Унинг қидирув тизими энг оммавийлардан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди
Иқтисодиёт | 08:12
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Жамият | 08:09
-
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди
Жаҳон | 08:00
-
Amazon орбитага Starlink учун рақобатчи бўлган сунъий йўлдошларни учирди
Фан-техника | 07:50
Мавзуга оид

18:39 / 02.11.2021
Yahoo “вазият борган сари қийинлашаётгани сабабли” Хитойни тарк этишга қарор қилди

22:30 / 06.02.2018
АҚШ компанияси ҳукуматнинг босими сабабли Huawei смартфонларини сотишдан бош тортди

09:25 / 04.10.2017
Yahoo: 2013 йилдаги хакерлик ҳужуми 3 млрд фойдаланувчига таъсир кўрсатган

17:13 / 02.03.2017